Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/195
Sana05.05.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1432791
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195
Bog'liq
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

Катта экин майдони
—1000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган экин майдони
Кўп бўлмаган зарар

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.
Кўп миқдор
—базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор.
Кўп миқдордаги
зарар
—базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган
миқдордаги зарар.
Кўпчилик учун хавфли
усул
—ўт қўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок бўлиши ёки кўп миқдорда зарар
етказиш хавфини туғдирадиган бошқа усуллар.
Мансабдор шахс
—доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият
вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда,
ташкилотларда 
ташкилий-бошқарув, 
маъмурий-хўжалик 
вазифаларини 
амалга
оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс,
худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи,
маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс.
Одамлардан
фойдаланиш
—бошқа 
шахсларнинг 
фоҳишалигидан 
фойдаланиш 
ёки 
улардан 
шаҳвоний
фойдаланишнинг бошқа шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка
ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш.
Олдиндан аён
бўлиш
—қонунда баён этилган хулқ-атвор ва шарт-шароитларга муносабат ва бу муносабатнинг
шахс улардан хабардорлигидан далолат бериши.
Олдиндан тил
бириктириш
—жиноят иштирокчилари ўртасида жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият билан
шуғулланиш тўғрисида бундай ҳаракатларни амалга оширишдан аввал келишиб олиш.
Прекурсорлар
—прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга
олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп
моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling