Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Анча миқдор —базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор. Анча миқдордаги


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/195
Sana05.05.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1432791
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195
Bog'liq
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

Анча миқдор
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор.
Анча миқдордаги
зарар
—базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги
зарар.
Бошқа ҳуқуқий таъсир
чораси
— жазо ҳисобланмайдиган, лекин ушбу Кодексда назарда тутилган чора (вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари, тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари).
Валюта
операциялари
—валюта қимматликларига мулк ҳуқуқининг бировга ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу
жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан
боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини чет элдан Ўзбекистон Республикасига
келтириш ва жўнатиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиш
ва жўнатиш; халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари.
Валюта
қимматликлари
—чет эл валютаси; чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — фонд бойликлари (акция,
облигация ва бошқалар); чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар,
векселлар, аккредитив ва бошқалар); ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо
металлар — олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий,
иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа
рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно; хом ашё ёки ишлов
берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар — олмос, ёқут, зумрад, сапфир,
александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан
ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустаснодир.
Гиёҳвандлик
воситалари
—гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида
назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида
гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling