Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/195
Sana05.05.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1432791
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   195
Bog'liq
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

1
1
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, шу жумладан талончилик, ўғрилик, ўзлаштириш
ёки растрата қилиш йўли билан ёхуд алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш, худди шунингдек
радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун молиялаштириш, бевосита ёки билвосита ҳар
қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёхуд йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) тамагирлик йўли билан;
г) босқинчилик йўли билан;
д) ушбу Кодекснинг 
155 
ва
 161-моддаларида 
назарда тутилган жиноятларни амалга ошириш мақсадида содир
этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Радиоактив материалларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар
билан муомалада бўлишнинг бошқа қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб
бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Радиоактив материалларга қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни
бировга ўтказиш, кўринишини ўзгартириш, сочиб юбориш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст
етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир
шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий
ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш,
сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
1
2
Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини, шунингдек технологик жиҳатдан
улар билан боғлиқ бўлган объектларни, иншоотларни, алоқа, автоматика, сигнализация воситаларини қасддан
бузиш, уларга шикаст етказиш ёки бошқа усул билан уларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш, агар ушбу
ҳаракатлар уларнинг нормал ишлаши бузилишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) магистраль қувурларга нисбатан содир этилган бўлса;
г) кўп миқдорда зарар етказилишига;
д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
2
Ўша ҳаракатлар:
а) одам ўлишига;
б) жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2
Илмий тадқиқот ёки синов тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш
баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш
ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахс томонидан содир этилган бўлса;
б) кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу
қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати
етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
1
Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли
ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат
санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган
жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд
бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги
ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки
заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб
келса, —
1
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, —
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан
етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир
шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши
баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиш ёки
беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
1
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан
бажарилмаслиги, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш
ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling