Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

192
9
-модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш 
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор 
шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши 
лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс 
манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била 
туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ 
тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


(192
9
-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг 
ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян 
ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки 
бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши 
ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан 
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч 
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192
9
-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима 
ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни 
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192
9
-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ушбу модданинг 
иккинчи қисмида 
назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима 
ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни 
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192
9
-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ушбу модданинг 
биринчи
 ёки 
иккинчи қисмида 
назарда тутилган ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(192
9
-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий 
қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий 
ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, 


чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у 
жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 
31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун 
жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 11-
бандининг 
тўртинчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 
мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 8-бандининг 
биринчи хатбошиси


Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling