Збекистон республикасининг жиноят кодекси
-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ
226-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение. Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (226-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 206- моддаси . Маъмурий назорат қоидаларини бузиш: а) маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида ўз истиқомат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш; б) маъмурий назорат озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилиш вақтида шахсга нисбатан ўрнатилган бўлиб, у ўзи танлаган яшаш жойига узрли сабабларсиз муайян муддатда етиб келмаслиги туфайли содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (226-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги Қонуни , «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами: 1135, 07.05.2002 й.). Олдинги таҳрирга қаранг. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling