Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

228-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни 
қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ 
берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий 
ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда 
корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш 
ёхуд сотиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари билан жазоланади. 
(228-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша ҳаракатлар: 
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; 
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни 
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(228-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ 
тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади. 
(228-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги 
ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 


 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 
24 сентябрдаги 19-сонли «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 
4-банди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини 
бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий 
жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 9-бандининг 
биринчи хатбошиси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-
сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
19-банди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли «Жиноий 
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим 
масалалари тўғрисида»ги қарорининг 
5-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 
йил 25 ноябрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини 
бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг 
биринчи хатбошиси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling