Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

225-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, 
сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон 
Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай 
қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз 
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади. 
(225-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 237-
моддасининг 
биринчи қисми

Ўша ҳаракатлар: 
а) ўз баданига шикаст етказиш; 
б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилган 
бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан 
уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни 
чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(225-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича 
чақирувдан бўйин товлаши —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(225-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 
августдаги ЎРҚ-389-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият 
ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 
51-моддаси

(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон 
Қонуни 
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling