Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Болани алмаштириб қўйиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/270
Sana04.11.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1747531
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   270
Bog'liq
ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

124-модда. Болани алмаштириб қўйиш 
Тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат 
ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади. 
(124-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 
125-модда. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш 
Фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига 
қарши, етим ёки ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олишнинг 
қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш 
ишлари билан жазоланади. 
(125-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
Ўша қилмиш: 
а) касб фаолияти ёки хизмат мавқеига кўра фарзандликка олишни сир сақлаши шарт 
бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса; 
б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса; 
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда 
жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан 
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
(125-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
153-моддаси
, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган 
болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида»ги низом биринчи 
бўлимининг («Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш») 
18-банди
, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган 
«Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида Низом»нинг 
23-банди
, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарорига илова сифатида 
тасдиқланган «Болалар уйлари тўғрисида Низом» 25-бандининг 
тўртинчи хатбошиси

 LexUZ шарҳи 
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.
Не удается отобразить связанный рисунок. Возможно, этот файл был перемещен, переименован или удален. Убедитесь, что ссылка указывает на правильный файл и верное размещение.


Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 
11 декабрдаги 21-сонли «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни 
қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 
7-банди
.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling