Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
-модда. Қисман реабилитация этишнинг асослари ва оқибатлари
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 38-боб. РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ТАРТИБИ 304-модда. Мулкий зиённи қоплаш ҳажми
303-модда. Қисман реабилитация этишнинг асослари ва оқибатлари
Шахснинг қисман реабилитация этилишига қуйидагилар асос бўлади: Олдинги таҳрирга қаранг. 1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги; 2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш мумкин эмаслиги; 3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги; (303-модданинг биринчи қисми 1 — 3-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4) жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги. (303-модданинг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда) Қисман реабилитация этиш айбланувчига ёки маҳкумга етказилган мулкий зиённинг асоссиз қисми қопланишига ва маънавий зиён оқибатларининг асоссиз қисми бартараф қилинишига сабаб бўлади. 38-боб. РЕАБИЛИТАЦИЯ ЭТИЛГАН ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗИЁННИ ҚОПЛАШ ВА УНИНГ БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ТАРТИБИ 304-модда. Мулкий зиённи қоплаш ҳажми Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303-моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади. Қуйидагилар қопланиши лозим бўлади: 1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; 4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддаси. 5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; Олдинги таҳрирга қаранг. 6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар. (304-модданинг иккинчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда) Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда ушбу модданинг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, 2-бандида назарда тутилган зиённи ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлганлар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling