Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги


Download 3.78 Mb.
bet177/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

323-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги
Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.
324-модда. Шахсларнинг аризалари
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 322-моддаси.
Шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Оғзаки ариза баённомада қайд этилади. Баённомада арз қилувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи, шунингдек шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. Башарти арз қилувчи ҳужжат кўрсата олмаса, унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни бошқа йўллар билан текшириш чораси кўрилиши керак.
Арз қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси.
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
325-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1411-моддасининг биринчи қисмида, 149-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
(325-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.
(325-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling