Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ


Download 3.78 Mb.
bet185/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради.
(344-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
345-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 97 — 1031, 108, 116, 132, 137, 141 — 149, 175-моддаларида, 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180 — 1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 1841-моддасида, 186-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 1921 — 19211, 1971, 205 — 215, 218 — 222, 2294, 230 — 2302, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 2321 — 236, 2411 — 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.
(345-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 150 — 163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.
(345-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи — бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 1151-моддасида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 1271-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 1331, 1332, 134, 135-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164 — 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 176-моддасида, 1861-моддасида, 1862-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193 — 197, 198 — 204, 216-моддаларида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 2296, 243, 244, 2443-моддаларида, 2444-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 2481-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 2501-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 251 — 2551-моддаларида, 2552-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 256 — 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 2601-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 2631-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 2787-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича (қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно) дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.
(345-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 178, 1863, 188, 1881, 2441, 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади.
(345-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.
Агар терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.
Агар терговни олиб боришда суриштирув органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 3812-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 3812-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича суриштирувни амалга ошириш прокурор томонидан суриштирувчига топширилади.
Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорлар терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:
1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;
2) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;
3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;
4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;
5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда.
(345-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling