Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати


Download 3.78 Mb.
bet184/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

337-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати
Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бораётган прокурор:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга;
(337-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир.
(337-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(337-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
338-модда. Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокурорнинг жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорининг прокурор томонидан бекор қилиниши устидан ҳам худди шундай тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(338-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг ажрими устидан эса юқори судга шикоят қилиниши мумкин.
(338-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling