Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби


Download 3.78 Mb.
bet234/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

427-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома ва суд мажлисининг аудиоёзуви юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидирлар. Мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақдирда уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди.
(427-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раислик қилувчи суд мажлисининг баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан берилган мулоҳазаларга қўшилмаган тақдирда, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Башарти ишни судьянинг якка ўзи кўриб чиққан бўлса, раислик қилувчининг қарори узил-кесил ҳисобланади, лекин манфаатдор тарафлар бу қарор устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
(427-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
51-боб. СУД МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ
428-модда. Суд мажлисини очиш
Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилади.
429-модда. Процесс иштирокчиларининг судга келган- келмаганлигини текшириш
Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.
(429-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling