Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
5098-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриш чегараси
Кассация инстанцияси суди кассация шикояти, протестида баён этилган важлар билан чегараланмасдан, ишни барча маҳкумларга, шу жумладан шикоят бермаган ҳамда устидан шикоят ёки протест билдирилмаганларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. Жиноят иши бўйича бир неча шахс ҳукм қилинган ёки оқланган тақдирда, суд кассация шикояти, протести берилмаган маҳкумларга ёки оқланган шахсларга нисбатан ҳукмни, ажримни бекор қилишга, башарти ҳукм, ажримнинг бекор қилиниши уларнинг аҳволини оғирлаштирса, ҳақли эмас. Кассация инстанцияси судининг кўрсатмалари жиноят ишини апелляция тартибида янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Кассация инстанцияси суди ишни янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айблов исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилларнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, жиноятнинг таснифи ва жазо чораси тўғрисида олдиндан хулоса чиқариб қўйишга ҳақли эмас. 5099-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари Кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади: 1) биринчи инстанция, апелляция инстанцияси судларининг ҳукмларини, ажримларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикоятини, протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2) апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида ёки ишни апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида; 3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида; 4) биринчи инстанция, апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозим, агар: 1) кассация инстанцияси суди ушбу қарорлар билан аввалги ҳукмлар ёки ажримлар асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган деб топса; 2) ишни кўраётганда улар апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ёки кассация инстанцияси суди ажримининг қонунийлигига таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонун бузилишига йўл қўйган бўлса. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling