Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
5092-модда. Кассация шикоятига, протестга ўзгартиш ва қўшимча киритиш
Кассация шикояти, протести берган шахс кассация инстанцияси суди мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли. Кассация протестига ўзгартиш ёки қўшимча киритиш, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг кассация шикоятига ўзгартиш ёки қўшимча киритиш чоғида маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисидаги масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида, протестида кўрсатилмаган бўлса, қўйилиши мумкин эмас. Кассация шикояти берилганидан кейин ишга киришган ҳимоячи шикоятни ўзгартириши ёхуд янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин. 5093-модда. Кассация шикоятини, протестини қайтариб олиш Кассация шикояти, протести берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли. Маҳкум ўз ҳимоячиси томонидан берилган шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Кассация шикоятини, протестини қайтариб олишга кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади. 5094-модда. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш муддатлари Кассация инстанцияси суди шикоятни, протестни иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай жиноят ишини кўришга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлганда ва бошқа алоҳида ҳолларда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат кассация инстанцияси судининг ажрими билан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида жиноят процессининг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши керак. Кассация инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling