Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet274/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

5095-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш чоғида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар
Судья кассация шикояти, протести берилган жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
1) жиноят ишини кўриш бошланадиган жой, сана ва вақт тўғрисидаги;
2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш тўғрисидаги;
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
4) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги.
Қабул қилинган қарор тўғрисида ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга, шунингдек прокурорга уч сутка ичида хабар қилинади.
5096-модда. Кассация инстанцияси суди мажлисида тарафларнинг иштироки
Кассация инстанцияси судининг мажлисида қуйидагилар иштирок этиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ваколат берилган прокурор;
ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, ҳимоячи.
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари кассация инстанцияси судида ишни кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.
Кассация инстанцияси суди мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги жиноят ишини кўришга монелик қилмайди, суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар бундан мустасно.
5097-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриш тартиби
Кассация инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг кассация шикояти, протести бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади.
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда илтимосномалар бор-йўқлигини, кассация шикоятида, протестида баён этилган илтимосларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди. Бундай илтимослар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради.
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, апелляция инстанцияси суди ҳукми, ажримининг, кассация шикоятининг, протестнинг мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади.
Судьянинг маърузасидан кейин суд кассация шикояти, протестини берган тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. Агар берилган кассация шикоятлари орасида прокурорнинг кассация протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади.
Кассация инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор кўриб чиқилаётган кассация шикоятлари юзасидан фикрини билдиради, протестда кўрсатилган важларни баён этади.
Шундан кейин суд иш материаллари бўйича далилларни текширишга ўтади. Тарафлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятида, протестида келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб, қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Суд муҳокамаси якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади.
Тарафларнинг маърузалари тугаганидан кейин суд маслаҳатхонага киради.
Кассация инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 49731-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Кассация инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 49731-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади.
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг баённомаси тузилади. Баённома ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатда тайёрланиши керак. Баённома билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда унга доир ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling