Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни


Download 3.78 Mb.
bet272/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

509-модда. Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни
Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой;
(509-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) ажрим чиқарган судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) кассация шикояти, протести берган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг номи, шунингдек улар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг қисқача мазмуни;
5) кассация шикоятининг, протестининг қисқача мазмуни;
6) шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш асослари;
7) ажрим устидан шикоят бериш, протест билдириш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосарлари кассация шикояти берган шахснинг шикоятига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарларининг протестига кўра, ўз ажрими билан судьянинг шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ва кассация шикоятини, протестини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
5091-модда. Шикоят, протест кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида уч кунлик муддат ичида хабардор қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхаси юборилади ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида, эътирозлар тақдим этилган муддатни кўрсатган ҳолда беришга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади. Шикоят (протест) устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling