Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Кассация шикоятини, протестини қайтариш


Download 3.78 Mb.
bet270/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

502-модда. Кассация шикоятини, протестини қайтариш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан кассация шикояти, протести қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
1) шикоят, протест ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(502-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
3) иш кассация тартибида кўриб чиқилмайдиган бўлса;
4) шикоятни, протестни қайтариб олиш тўғрисида ариза (хат) келиб тушган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шикоят, протест берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда янгитдан мурожаат қилишга ҳақли.
(502-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
503-модда. Жиноят ишини суддан талаб қилиб олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти, протести бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари жиноят ишини суд қарорлари устидан кассация тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи, учинчи — бешинчи қисмларида кўрсатилган шахсларнинг аризалари, шунингдек судьяларнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ишларни талаб қилиб олиш учун сабаб бўлиши мумкин.
504-модда. Ҳукмни, ажримни ижро этишни тўхтатиб туриш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг ҳукми ва ажрими ижро этилишини кассация шикояти, протести кассация тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда мазкур шахслар жиноят ишини талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижросини то улар юзасидан протест билдирилгунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
(56-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling