Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-боб. ЮЗЛАШТИРИШ 122-модда. Юзлаштириш учун асослар [СПиТ: 1.
- 123-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби
1215-модда. Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсни қайта сўроқ қилиш учун асослар
Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни (фуқаровий даъвогарларни) қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар туғилганда йўл қўйилади. (121-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон) 13-боб. ЮЗЛАШТИРИШ 122-модда. Юзлаштириш учун асослар [СПиТ: 1.Тергов ҳаракатлари / Юзлаштириш] Юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади. Юзлаштиришда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилиниши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 46, 48, 55 ва 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди. 123-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига, шунингдек ушбу бобнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 122 ва 124-моддалари. Юзлаштириб сўроқ қилиш олдидан суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи ҳар бир сўроқ қилинувчидан навбат билан уларнинг ўзаро танишлиги ёки таниш эмаслигини, ўзаро муносабатлари қандай эканлигини сўрайди ва жавобларини тинглайди. Шундан сўнг ҳар бир сўроқ қилинувчига навбат билан қарама-қаршилик келиб чиққан ҳолатлар тўғрисидаги саволларга жавоб бериш таклиф қилинади. Башарти қарама-қаршилик бир нечта масалага ёки бир нечта ҳолатга тааллуқли бўлса, юзлаштиришда ҳар икки сўроқ қилинувчи бир масала ёки бир ҳолат бўйича кўрсатув бергач, уларга кейинги масала ёки кейинги ҳолат тўғрисидаги саволлар берилиши мумкин. Юзлаштириш чоғида сўроқ қилинаётган шахс суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан бошқа сўроқ қилинувчига савол бериши мумкин. Суд мажлисида сўроқ қилинувчиларнинг ҳар иккаласига халқ маслаҳатчилари, шунингдек тарафлар савол беришлари мумкин. Суриштирувчи, терговчи ва суд мажлисида раислик қилувчи иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлмаган ёки юзлаштиришда аниқлаштирилаётган қарама-қаршиликка тааллуқли бўлмаган саволларни четлатишга ҳақлидир. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли «Суд томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги қарорининг 8-банди. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling