Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 119-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари
- 120-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш
- 121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
118-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришдан бош тортишга йўл қўйилмаслиги
Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаётган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас. Аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида бу ҳолатларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. 119-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари Гувоҳ ёки жабрланувчи процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганидан кейин жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги саволларга жавоб беради. Шундан сўнг сўроқ қилувчининг таклифига кўра гувоҳ ёки жабрланувчи иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни айтиб берадилар. Улар иш учун аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида, шу жумладан гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва процесс бошқа иштирокчиларининг шахси ҳақида ҳам кўрсатувлар беришлари мумкин. 120-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига кўра сўроқ қилиш Тергов олиб борилаётган жойда ёки судда бўлган гувоҳ ёки жабрланувчи кўрсатув беришга хоҳиш билдирса, улар қоида тариқасида ўша куннинг ўзида ёки кейинги кундан кечиктирмай сўроқ қилиниши керак. Гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришга хоҳиши тўғрисидаги хабар терговчи ёки судга почта орқали келса, унга сўроқ ўтказиладиган жой ва вақт дарҳол хабар қилинади ва у келиши биланоқ сўроқ ўтказилади. 121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос жиҳатлари Олдинги таҳрирга қаранг. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин. (121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади. Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади. Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг умумий давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги керак. (121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон) Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи шу гувоҳ ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Жинсий эркинликка қарши, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар савдосига оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек бошқа ҳолатларда сўроқ қилиш, агар буни одил судловнинг ёки вояга етмаган шахснинг манфаатлари талаб этса, стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва (ёки) психолог иштирокида ўтказилиши мумкин. (121-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон) Сўроқни стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарда ўтказиш тартиби суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан белгиланади. Зарур бўлган ҳолларда, ҳимоячи, вояга етмаган шахснинг қонуний вакили, педагог ёки психолог саволларни суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг рухсати билан қайта тузиш ҳуқуқига эга, бунда саволларнинг моҳияти ўзгартирилмайди. Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио- ва видеоёзувлари ушбу моддага мувофиқ баённомага илова қилинади. (121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан учинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling