Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet220/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

491-боб. ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ
4052-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, суд муҳокамасининг умумий қоидалари бўйича ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4053 — 40515-моддалари.
4053-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказади.
Дастлабки эшитув қуйидагилар учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади:
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш;
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш;
5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.
4054-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(4054-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) айбланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва Жиноят кодексининг унга нисбатан айблов қўйилаётган моддаси;
4) илтимоснома киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва процессуал мақоми;
5) дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар;
6) дастлабки эшитув иштирокчилари;
7) дастлабки эшитув ўтказиладиган жой ва вақт.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling