Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


Download 3.78 Mb.
bet222/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

4057-модда. Жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Агар жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья ушбу айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, бундан ушбу Кодекснинг 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бир вақтнинг ўзида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 418-моддаси.
Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья ишни юритишни айбланувчи соғайгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Жиноят иши бўйича иш юритиш унинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин қайта тикланади.
Жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида судья ажрим чиқаради.
4058-модда. Тўхтатиб турилган жиноят ишини прокурорга ўтказиш
Ушбу Кодекс 4057-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юритилиши тўхтатиб турилган жиноят иши айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун ўтказилади.
4059-модда. Жиноят ишини тўхтатиб туриш муддатлари
Жиноят иши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
ушбу Кодекс 4057-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи топилгунига қадар;
ушбу Кодекс 4057-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тақдирда — айбланувчи соғайгунига қадар.
40510-модда. Жиноят ишини тугатиш
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида, 84-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда суд жиноят ишини тугатади.
Суд ажримида:
жиноят ишини тугатиш асослари кўрсатилади;
эҳтиёт чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақидаги масалалар ҳал этилади;
ашёвий далиллар тўғрисидаги масала ҳал этилади.
Суд ушбу Кодекс 84-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ишни тугатишга ҳақлидир.
Жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш сутка ичида прокурорга юборилади, ўзига нисбатан иш тугатилган шахсга ва жабрланувчига топширилади.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling