Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар
-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
135-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун; Олдинги таҳрирга қаранг. ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун. (135-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонунчиликка мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади. (135-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасининг учинчи қисми , Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 82-моддаси , Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 50-моддасининг учинчи қисми , Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 53-моддасининг иккинчи қисми , Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг иккинчи қисми , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 54-банди . Олдинги таҳрирга қаранг. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин. (135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683- сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари (рўйхат рақами: 746, 14.06.1999 й.) 4.14-банди. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling