Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

138-модда. Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик
қўшимча таътил
Табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойлар рўйхати ҳамда йиллик қўшимча
таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб
қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган
«Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар
меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча
таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисида 
низом
».
Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларида табиий-иқлим шароитлари оғир ва
ноқулай бошқа жойларда ҳам ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилиши
мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 4.14-банди.
139-модда. Йиллик таътилларнинг муддатини ҳисоблаш
Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш
кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.
Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ушбу Кодекснинг 
131-моддасига 
мувофиқ
ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда


ҳисобга олинмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 4.14-банди.
140-модда. Йиллик асосий ва қўшимча таътилларни жамлаш тартиби
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар
йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг
умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.
(140-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling