Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

125-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун
давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки
соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
 LexUZ шарҳи


Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 4.9-бандининг учинчи хатбошиси.
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш
вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
VIII БОБ. ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
1-§. ТАНАФФУСЛАР, ДАМ ОЛИШ ВА БАЙРАМ КУНЛАРИ
126-модда. Дам олиш вақти тушунчаси
Дам олиш вақти — ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у
ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.
127-модда. Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар
Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши
керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.
Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена
графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб
қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартиби» 
намунавий қоидаларининг 
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 4.6-банди.
Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш
мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини
таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат
тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартиби» 
намунавий қоидаларининг 
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 4.7-банди.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан иш куни
(смена) давомида бошқа танаффуслар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
(127-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 
236-моддаси
.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling