маънавий зарар учун компенсация тўлашдан иборатдир.
Маънавий зарар учун
тўланадиган компенсациянинг миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига берилган баҳони
ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан
кам бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
188-моддаси
, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
1021
ва
1022-моддалари,
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг
2-
кичик бўлими
(«Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17
апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга
солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг
46
ва
50-бандлари
, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли «Маънавий зарарни қоплаш
ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги
қарори
.
Ходимнинг илтимосига кўра суд ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига (ушбу
модданинг
иккинчи қисмида
назарда тутилгандан ташқари) камида уч ойлик иш ҳақи
миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин.
Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишда ёки ходимни
ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ходимга
иш ҳақи тўланиши муносабати билан иш берувчига етказилган зарар учун ушбу Кодекснинг
274-моддасида
назарда тутилган тартибда моддий жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: