180
329-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан
етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан
қопланган тақдирда амалга ошириладиган тўловлар
Боқувчи вафот этганлиги муносабати
билан етказилган зарарнинг
ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш боқувчи вафот этганлиги
муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни иш
берувчи томонидан
қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга қуйидагиларни тўлашни
ўз ичига олади:
бир йўла бериладиган нафақани;
боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга
ошириладиган ҳар ойлик
тўловларни;
қўшимча харажатларни компенсация қилишни.
330-модда. Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги
туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан
бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори
Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи
вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг
миқдори
жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва
касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла
бериладиган
нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти
бараваридан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: