182
333-модда. Ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши
лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик
учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси
бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган
бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов
муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган
кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар
бир кечиктирилган кун учун
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган
қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли
компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг
ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган, ходимга тўланадиган
пулли компенсациянинг миқдори
жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки
меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин. Мазкур пулли
компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки
ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг
кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: