Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

353-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар
учун иш берувчи томонидан ажратиладиган
маблағлар ва материаллар
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш 
берувчи томонидан зарур маблағлар ва материаллар ажратилади. Бу 
маблағлар ва материалларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади. 
Мазкур маблағлар ва материаллардан фойдаланиш тартиби жамоа 
шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун иш 
берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил этишга ҳақли. 
Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар ўтказилиши 
муносабати билан чиқимдор бўлмайди.
Меҳнат жамоалари, касаба уюшмаси қўмиталари меҳнатни муҳофаза 
қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ва 
материаллардан фойдаланилишини назорат қилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


191 
354-модда. Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнатни
муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш 
соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига 
хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг VI бўлимида ва меҳнат тўғрисидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.
Оғир ишларда ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларидаги 
ишларда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг, шунингдек мазкур ишлар 
соғлиғига тўғри келмайдиган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш 
тақиқланади. 
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши 
тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат 
шароитларидаги ишларнинг рўйхати Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
республика уч томонлама комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling