Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ташкилотга унинг раҳбари томонидан етказилган


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

349-модда. Ташкилотга унинг раҳбари томонидан етказилган 
зарарнинг ўрнини қоплаш 
Ташкилотга унинг меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган раҳбари 
томонидан етказилган зарарнинг ўрни ушбу Кодексда белгиланган 
қоидаларга риоя этилган ҳолда ташкилот мулкдорининг ёки у ваколат 
берган органнинг қарори асосида қопланади.
Раҳбар зарарнинг ўрнини ихтиёрий тартибда қоплашни рад этган 
тақдирда, етказилган зарар суд тартибида ундирилади. 
350-модда. Ходимдан ундириладиган зарар миқдорининг суд 
томонидан камайтирилиши 
Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг 
моддий аҳволини ҳисобга олиб, ундириладиган зарар миқдорини 
камайтириши мумкин. 
Суд ходимдан ундириладиган зарар миқдорини камайтириш 
тўғрисидаги келишув битимини тасдиқлашга ҳақлидир. 
Агар зарар ғаразли мақсад билан содир этилган жиноят сабабли 
етказилган бўлса, ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини 
камайтиришга йўл қўйилмайди. 
 
20-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш
1-§. Умумий қоидалар 
 
351-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси 
Меҳнатни муҳофаза қилиш меҳнат жараёнида инсоннинг 
хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга 
доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-
гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари 
тизимидир. 
 
 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


190 
352-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар 
Иш берувчилар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган 
меҳнат шароитларини таъминлаши шарт. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар ушбу Кодексда, бошқа 
қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш 
масалаларига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив 
ҳужжатларда (бундан буён матнда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари деб 
юритилади) белгиланади. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар меҳнат фаолияти 
жараёнида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган қоидаларни, 
тартиб-таомилларни ва мезонларни белгилайди. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар объектларни 
лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), улардан фойдаланиш, 
машиналарни, механизмларни ва бошқа жиҳозларни конструкция қилиш, 
технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни 
ташкил этиш, шунингдек ўзга турдаги фаолиятни амалга ошириш чоғида 
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт. 
Ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари меҳнатни 
муҳофаза қилишга доир талабларга мос келиши ҳамда мувофиқлик 
сертификатига эга бўлиши шарт. 
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талабларни ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидаларини ўз ичига олган қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш, 
тасдиқлаш ва ўзгартириш тартиби Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
республика уч томонлама комиссиясининг таклифлари инобатга олинган 
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling