Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

344-модда. Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини
ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш 
мажбурияти 
Муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш 
тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг 
миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу 
Кодекснинг 302–311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат 
текшируви ўтказиши шарт. 
Зарарнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ходимдан ёзма 
тушунтириш талаб қилиш мажбурийдир. Ходимнинг тушунтириш 
беришдан бош тортиши унинг иш берувчига зарар етказганлик учун моддий 
жавобгарликка тортилишига монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар 
кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. 
 
345-модда. Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш 
Иш берувчига етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби 
маълумотлари асосидаги ҳақиқий йўқотишлар бўйича белгиланади. 
Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли бўлган 
мол-мулкига етказилган зарар миқдори белгиланган нормаларга кўра 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


188 
эскириш чегириб ташланган, моддий қимматликларнинг баланс қийматидан 
(таннархидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли мол-
мулки ўғирланган, камомад бўлган, қасддан йўқ қилинган ёки қасддан 
бузилган тақдирда зарарнинг миқдори зарар аниқланган кунда ушбу 
ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бошқа 
ҳолларда зарарнинг миқдори у етказилган куни мазкур ҳудудда амалда 
бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 
Қонунчиликда иш берувчига ўғрилик, мол-мулкнинг айрим турлари 
ва бошқа моддий қимматликлар камомади ёки йўқотилганлиги туфайли 
етказилган зарар миқдорини аниқлашнинг алоҳида тартиби, шу жумладан 
иш берувчига етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдори унинг номинал 
миқдоридан кўп бўлган ҳолларда зарарни бир неча карра баравар ҳисоблаб 
чиқаришнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling