Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


II БЎЛИМ. МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
 II БЎЛИМ. МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК 
4-боб. Умумий қоидалар 
34-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик
тушунчаси ва асосий принциплари 
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик ўз вакиллари тимсолида 
ходимлар, иш берувчилар, уларнинг вакиллари, давлат органлари 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, бу тизим якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ бўлган 
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш масалалари юзасидан ходимлар, 
иш берувчилар ва давлат манфаатларини мувофиқлаштиришни 
таъминлашга қаратилган бўлади.
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий принциплари 
қуйидагилардан иборат: 
тарафлар ва уларнинг вакиллари томонидан меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя 
этиш; 
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги; 
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги; 
тарафлар манфаатларининг ҳисобга олиниши; 
тарафларнинг шартнома асосидаги муносабатларда иштирок этишдан 
манфаатдорлиги;
меҳнат ва машғулот соҳасига кирадиган масалаларни танлаш ҳамда 
муҳокама қилиш эркинлиги; 
тарафлар томонидан мажбуриятларни ўз зиммасига олишнинг 
ихтиёрийлиги; 
тарафлар ўз зиммасига олаётган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги
ва уларни бажаришнинг мажбурийлиги; 
давлатнинг ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга 
кўмаклашиши;
қабул қилинган жамоа келишувларининг, жамоа шартномасининг, 
шунингдек ижтимоий шерикликнинг бошқа ҳужжатларида кўрсатилган 
қоидаларнинг бажарилиши устидан назорат; 
тарафларнинг, улар вакилларининг ўз айби билан жамоа келишувлари 
ва жамоа шартномаси бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги. 
35-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг 
даражалари 
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик: 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


21 
бошланғич даражада (ташкилотда ёки жисмоний шахс бўлган иш 
берувчида); 
ҳудудий даражада;
тармоқ даражасида;
республика даражасида амалга оширилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling