Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

49-модда. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича комиссия 
Бошланғич даражада ходимлар ва иш берувчининг тенг сонли 
вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама 
комиссия тузилади.
Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан 
таркиби иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувига кўра 
белгиланади. Иш берувчи вакилларининг шахсий таркиби иш берувчининг 
буйруғи билан, касаба уюшмаси қўмитаси вакилларининг шахсий таркиби 
эса касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тасдиқланади. 
50-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий 
комиссиялар 
Ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама ҳудудий 
комиссиялар тузилиши мумкин. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ҳудудий 
комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий 
бирлашмалари вакиллари киради. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама ҳудудий 
комиссия ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари таклифи 
асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама 
ҳудудий комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий 
бирлашмалари вакиллари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият 
органлари вакиллари киради. 
Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан 
таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар 
вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли ҳудудий 
бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


29 
берувчиларнинг ҳудудий бирлашмаси томонидан, маҳаллий ижро этувчи 
ҳокимият органи вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари 
томонидан белгиланади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling