Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчиларнинг вакиллари


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

46-модда. Иш берувчиларнинг вакиллари 
Иш берувчининг вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини бошланғич даражада ифода этиш ва ҳимоя қилишни 
ташкилот раҳбари, жисмоний шахс бўлган иш берувчи ёки улар ваколат 
берган шахслар ушбу Кодексга, қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларга, иш берувчининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ 
амалга оширади. 
Ҳудудий, тармоқ ва республика даражасида иш берувчиларнинг 
вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ҳамда 
ҳимоя қилишни тегишинча иш берувчиларнинг ҳудудий, тармоқ ва 
республика бирлашмалари амалга оширади. 
47-модда. Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг 
фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш 
Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг қонуний фаолиятига ҳар 
қандай шаклда тўсқинлик қилиш тақиқланади. 
Иш берувчиларнинг ташаббуси билан ходимлар вакилларининг 
фаолиятини тугатишга йўл қўйилмайди. 
Ходимлар вакилларининг қонуний фаолиятини амалга оширишга 
тўсқинлик қиладиган ёхуд ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган 
ҳаракатларни содир этган иш берувчилар, улар ваколат берган шахслар 
қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. 
Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолияти ўз таъсис 
ҳужжатларида белгиланган тартибда, шунингдек суднинг қарори билан 
тугатилиши мумкин. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


28 
6-боб. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари 
48-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик
органлари тизими 
Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизимини 
бошланғич, ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тузиладиган 
ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ташкил этади. 
Ходимлар ва (ёки) иш берувчилар томонидан ваколат берилган бир 
неча вакиллар мавжуд бўлган тақдирда, ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича комиссиялар таркиби мутаносиб вакиллик принципи асосида
тақдим этилаётган ходимлар ва иш берувчиларнинг сонига қараб 
шакллантирилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling