Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
Download 5.21 Mb. Pdf ko'rish
|
mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 37-модда. Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқи
36-модда. Меҳнат жамоаси
Иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган барча ходимлар меҳнат жамоасини ташкил этади. Меҳнат жамоаси ижтимоий шериклик соҳасидаги ўз ваколатларини умумий йиғилиш (конференция) ўтказиш орқали амалга оширади. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши, агар унда иш берувчида меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг конференцияси, агар унда ташкилот бўлинмалари делегатларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг (конференциясининг) қарори, агар умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётган ходимларнинг (делегатларнинг) эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси): ходимларнинг меҳнат жамоаси манфаатларини ифодалаш ваколати берилган вакиллик органини белгилайди; жамоа шартномасини маъқуллаш ёки маъқулламаслик тўғрисида қарор қабул қилади; амал қилиши тегишли ходимларга ва иш берувчига нисбатан татбиқ этиладиган жамоа келишувларининг, шунингдек жамоа шартномасининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг тарафлар томонидан ижро этилиши самарадорлигига баҳо беради; қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади. 37-модда. Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқи Ходимлар ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини бирор-бир фарққа қарамасдан ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий равишда ўз хоҳишига кўра ва олдиндан рухсат олмасдан касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий шерикликнинг тегишли даражаларида касаба уюшмалари мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимлар ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш учун бошқа бирлашмалар тузишга ҳақлидир. QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 22 Касаба уюшмаларига ёхуд ходимларнинг бошқа бирлашмаларига мансублик ёки мансуб эмаслик фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини бирор-бир тарзда чеклашга сабаб бўлмайди. Касаба уюшмаларининг ёки ходимлар бошқа бирлашмаларининг барча аъзолари ушбу Кодексда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, касаба уюшмаларининг ёки ходимларнинг бошқа бирлашмалари уставларида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида тенгдир. Ишга қабул қилишни, ходим учун эҳтимол тутилган имтиёзлар ва преференцияларни, шу жумладан устамаларни, мукофот пулларини, ишда юқори мартабага кўтарилишни, шунингдек меҳнат шартномасининг бекор қилинишини муайян касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмасига мансублик ёки мансуб эмаслик, унга аъзо бўлиш ёхуд ундан чиқиш билан боғлаш тақиқланади. Касаба уюшмаларига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларига мансублиги ёки мансуб эмаслиги белгиси бўйича ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситилганлик факти устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Камситилган шахснинг камситишни бартараф этиш, бузилган ҳуқуқини тиклаш ва ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талаблари суд тартибида ҳал этилади. Ходимларнинг бирлашиш ҳуқуқини амалга оширишга монелик қилишга, шунингдек уларни касаба уюшмаларига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларига аъзо бўлишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. Ходимнинг касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмаларига аъзо бўлмаслик тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари ҳақиқий эмасдир. Download 5.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling