Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

405-модда. Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар
парваришлаш таътиллари 
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг 
хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани 
парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни 
парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам 
берилади. 
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган 
болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки 
болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек 
васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин. 
Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар 
хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти 
шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши 
мумкин. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ уларнинг нафақа 
олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади. 
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи 
(лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат 
стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам 
қўшиб ҳисобланади. 
Келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи
иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг
ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти 
киритилмайди. 
406-модда. Янги туғилган болани фарзандликка олган
ёки унга васий қилиб белгиланган
ходимга бериладиган таътиллар 
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб 
белгиланган ходимга бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган 
кундан бошлаб ва бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь 
кун (бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ бола фарзандликка олинган 
тақдирда эса етмиш календарь кун) ўтгунига қадар қонунчиликда 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


216 
белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам 
бўлмаган миқдорда нафақа тўланган холда таътил берилади. 
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб 
белгиланган ходимнинг ёзма аризасига кўра, ходимга бола икки ёшга 
тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, ушбу давр учун 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган 
тартибда нафақа тўланади, шунингдек бола уч ёшга тўлгунига қадар иш 
ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам берилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling