Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

409-модда. Уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан
меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар 
Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз 
тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи 
қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл 
қўйилади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар билан 
меҳнат шартномаси бекор қилинганда уларнинг бола парваришлаш 
нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. 
Боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган 
ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги 
оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ 
эмаслиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ушбу 
Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга 
ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди. 
410-модда. Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул 
шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти 
Ушбу Кодексда боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш 
билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча 
кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий 
вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан 
фойдаланмаётганлигини 
тасдиқловчи 
ҳужжатни 
(иш 
жойидан 
маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


218 
вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб 
топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан 
маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва 
ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак.
Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва 
тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда 
тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни 
бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling