2-§. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг
меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятлари
411-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларни ишга
қабул қилишдаги кафолатлар
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланадиган энг кам иш
ўринлари ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат
органларининг йўлланмаси билан ишга жойлашиш кафолатланади.
412-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг
меҳнатини қўллаш тақиқланадиган ишлар
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг меҳнатини меҳнат
шароити зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишларда, ер ости ишларида,
шунингдек бажарилиши уларнинг ҳаётига ва соғлиғига, хавфсизлигига
ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган
ишларда (тунги кафе ва клубларда, спиртли ичимликларни, тамаки
маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик
препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ва бошқалар) қўллаш
тақиқланади.
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг улар учун белгиланган йўл
қўйиладиган энг кўп нормалардан ортиқ бўлган оғирликдаги юкларни
кўтариши ва ташиши тақиқланади.
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар меҳнатининг қўлланилиши
тақиқланадиган ва бажарилиши вояга етмаганларнинг соғлиғига ва
маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишлар
рўйхати, шунингдек уларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида
йўл қўйиладиган энг кўп нормалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари
бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда
тасдиқланади.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
219
Do'stlaringiz bilan baham: |