Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

58-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
комиссияларнинг мажлислари 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари 
иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида икки марта 
ўтказилади. 
Ижтимоий шериклик тарафларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг 
ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг 
режадан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлислари 
ўтказиладиган жой, сана ва вақт тарафларнинг келишувига кўра 
белгиланади. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия қарорларининг 
тайёрланган лойиҳалари комиссия аъзоларига комиссия мажлисини 
ўтказишнинг тайинланган санасидан камида ўн календарь кун олдин 
тарқатилади. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар 
унда комиссия тарафларининг ҳар биридан белгиланган комиссия 
аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли 
ҳисобланади. 
59-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
комиссияларнинг қарорлари 
 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари, 
агар ижтимоий шерикликнинг ҳар бир тарафидан белгиланган 
вакилларнинг кўпчилиги уларни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган 
ҳисобланади. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари 
тегишли регламентда белгиланган муддатда кучга киради. 
Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича 
комиссияларнинг қарори ушбу қарор манфаатларига дахлдор бўлган 
ходимларнинг эътиборига улар қабул қилинган санадан эътиборан ўн 
календарь кундан кечиктирмай етказилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг қарорлари улар 
қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай очиқ 
фойдаланиш учун оммавий ахборот воситаларида ёки тегишли 
комиссияларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши лозим. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling