Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Жамоавий музокаралар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
7-боб. Жамоавий музокаралар 
60-модда. Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ 
Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар 
ташаббускори бўлиши мумкин. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


34 
Аввалги жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг амал қилиш 
муддати тугагунига қадар уч ой ичида ёки ушбу ҳужжатларда белгиланган 
муддатларда ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи бошқа тарафга 
янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тузиш юзасидан 
музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар юборишга ҳақлидир. 
Иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар
шунингдек иш берувчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
давлат бошқаруви органлари, сиёсий партиялар ташкил этган ёки 
молиялаштирадиган ташкилотлар ёхуд органлар томонидан ходимлар 
номидан жамоавий музокаралар олиб борилишига ҳамда жамоа 
келишувлари ва жамоа шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди. 
Ижтимоий шериклик тарафлари тегишли сўров олинган кундан 
эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай жамоавий музокаралар олиб бориш 
учун зарур бўлган ўзидаги мавжуд ахборотни бир-бирига тақдим этиши 
керак. 
Жамоавий музокаралар иштирокчилари, жамоавий музокаралар олиб 
бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар олинган маълумотларни, агар 
ушбу маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган 
бошқа сирга тааллуқли бўлса, ошкор қилмаслиги лозим. 
61-модда. Жамоавий музокаралар бошланадиган сана 
Жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисида билдиришнома олган 
ижтимоий шериклик тарафи етти кунлик муддатда ташаббускорга 
жамоавий музокаралар ўтказилиши ҳақида жавоб юборган ҳолда жамоавий 
музокараларга киришиши шарт. Агар тарафларнинг келишувига кўра 
жамоавий музокаралар бошланишининг бошқа санаси белгиланмаган бўлса, 
жамоавий музокаралар ўтказиш ташаббускори томонидан мазкур жавоб 
олинган кундан кейинги кун жамоавий музокаралар бошланадиган кун 
бўлади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling