Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
172-модда. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан
ҳисоб-китоб қилиш 
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб 
қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга: 
охиригача олинмаган иш ҳақини; 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


98 
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча 
таътиллар учун компенсацияларни; 
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш 
назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади. 
Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни 
тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга 
оширилади.
Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган 
бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан 
талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак. 
Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат 
шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, 
чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу 
тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан 
кечиктирмай амалга оширилади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли бўлган 
суммаларнинг миқдорлари тўғрисида низо чиққан тақдирда, иш берувчи 
унга шак-шубҳасиз тегадиган суммани ушбу модданинг учинчи қисмида 
кўрсатилган муддатда тўлаши шарт. 
Меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 173-моддаси иккинчи қисмида 
санаб ўтилган асосларга кўра бекор қилинганда, ҳисоб-китоб қилиш чоғида 
иш берувчи ходимга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган 
тўловлардан ташқари ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт. 
Ходимни меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида 
огоҳлантиришнинг ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган 
муддати мутаносиб пулли компенсация билан алмаштирилган тақдирда 
меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда 
иш берувчи ходимга тегишли компенсацияни тўлаши шарт. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling