Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

267-модда. Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда
меҳнатга ҳақ тўлаш 
Ишлов бериладиган материалдаги яширин нуқсон туфайли пайдо 
бўлган яроқсиз маҳсулот учун, шунингдек ходимнинг айбисиз тайёрланган 
яроқсиз маҳсулот учун яроқли маҳсулотлар билан тенг равишда ҳақ 
тўланади. 
Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун 
маҳсулотнинг яроқлилиги даражасига қараб камайтирилган ишбай баҳолар 
бўйича ҳақ тўланади. 
Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот учун ҳақ 
тўланмайди. 
268-модда. Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ 
тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари 
Айрим тоифадаги ходимлар (ташкилот раҳбарлари, уларнинг 
ўринбосарлари, бош бухгалтерлар, зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат 
шароитларидаги ишларда, ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишларда 
банд бўлган ходимлар, ўриндошлик асосида ишлайдиганлар ва бошқалар) 
учун ушбу Кодекснинг VI бўлимига мувофиқ меҳнатига ҳақ тўлашнинг 
ўзига хос хусусиятлари белгиланади. 
 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


149 
3-§. Иш ҳақидан ушлаб қолиш 
269-модда. Иш ҳақидан ушлаб қолишни чеклаш 
Умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг 
розилиги бўлмаган тақдирда эса ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ 
иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. 
Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш 
ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади: 
1) солиқлар ва йиғимларни ундириш учун; 
2) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд 
қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек 
ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун; 
3) иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа 
жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, 
хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган 
бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида 
ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш 
берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат 
тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан 
эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга 
ҳақли. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун 
ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, 
қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади; 
4) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини 
қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик 
иш ҳақидан ошмаса; 
5) ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда 
тутилган жаримани ундириш учун; 
6) ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил 
тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб 
берилмаган кунлари учун.
Ҳар йилги меҳнат таътилининг ишлаб берилмаган кунлари учун 
ушлаб қолишлар меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 137-моддасининг 
тўртинчи қисмида, 143-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг 
бешинчи қисмида, 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида, 
168-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 6, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган 
асосларга кўра, шунингдек ходимнинг ташаббуси билан ушбу Кодекс 160-
моддасининг саккизинчи қисмида кўрсатилган узрли сабаблар мавжуд 
бўлганда бекор қилинган тақдирда амалга оширилмайди. Башарти ишга 
қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилиши ёхуд якка 
тартибдаги меҳнатга оид муносабатнинг давом этишига монелик қилувчи 
ҳолатларнинг юзага келиши ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) 
билан боғлиқ бўлмаса, меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 168-моддасининг 4 ва 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


150 
5-бандларига кўра бекор қилинганда ҳам бундай ушлаб қолиш амалга 
оширилмайди.
Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги 
қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри 
қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас, бундан қуйидаги ҳоллар 
мустасно:
ҳисоблашдаги хатолик; 
агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган 
томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби 
эътироф этилган бўлса; 
ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса. 
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ 
солинмайдиган тўловлардан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин 
эмас. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling