275-модда. Меҳнат нормаларининг амал қилиш муддати
Меҳнат нормалари доимий бўлиши мумкин, бунда улар номуайян
муддатга белгиланади ва ушбу Кодекснинг 274-моддасига мувофиқ
алмаштирилгунига ва қайта кўриб чиқилгунига қадар амал қилади, меҳнат
нормалари вақтинчалик ҳам бўлиши мумкин, бунда улар маҳсулот ишлаб
чиқаришни, техника, технологияларни ўзлаштириш даври учун ёки ишлаб
чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш даври учун уч ойгача бўлган муддатга
белгиланади. Мазкур муддат тугаганидан кейин вақтинчалик нормалар
доимий нормалар билан алмаштирилиши лозим.
Айрим ҳолларда вақтинчалик нормаларнинг амал қилиш муддати иш
берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда
узайтирилиши мумкин.
Технология ўзгартирилганда, бахтсиз ҳодисалар ва авариялар юзага
келиши хавфи билан боғлиқ ишларни бажаришда, шунингдек бир марталик
хусусиятга эга бошқа шунга ўхшаш ишларни бажаришда меҳнат нормалари
ҳар бир аниқ ҳолатда тегишли ишларни бажариш даври учун белгиланади.
276-модда. Иш берувчининг меҳнат нормаларини
бажариш учун зарур меҳнат шарт-шароитларини
таъминлаш мажбуриятлари
Иш берувчи меҳнат нормаларининг бажарилиши учун зарур шарт-
шароитларни таъминлаши шарт. Бундай шарт-шароитлар жумласига
қуйидагилар киради:
бинолар, иншоотлар, машиналар, технологик жиҳозлар ва бошқа
асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда бўлиши;
ишларни бажариш учун зарур бўлган техник ҳужжатлар ва бошқа
зарур ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш;
меҳнат шартномасида шартлашилган ишларни бажариш учун зарур
бўлган материаллар, асбоблар, бошқа воситалар ва буюмларнинг лозим
даражада сифатли бўлиши, уларнинг ходимга ўз вақтида тақдим этилиши;
меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига
жавоб берадиган меҳнат шарт-шароитлари.
277-модда. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида
Do'stlaringiz bilan baham: |