162
Жамоа шартномасида ёки иш берувчи
томонидан касаба уюшма
қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда
касбий
тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган
ходимларга яшаш жойидан ташқарида
яшаганлик учун компенсация
(суткалик) тўлови белгиланиши мумкин.
291-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки
касб касаллиги натижасида ходимда вақтинча
меҳнатга қобилиятсизлик юз берган тақдирда
харажатларни компенсация қилиш
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ҳодиса ёки касб
касаллиги натижасида юз берса, иш
берувчи ходимга
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш
билан бирга унинг
тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация учун қилган харажатларининг
ўрнини тегишли ҳужжатлар (чеклар, маълумотномалар ва бошқалар) билан
тасдиқланган, ҳақиқатда қилинган харажатлар миқдоридан кам бўлмаган
миқдорда қоплайди.
292-модда. Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан
боғлиқ харажатларни компенсация қилиш
Ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан у дастлабки (ишга қабул
қилиш чоғида) ёки даврий (иш жараёнида) хусусиятга эга бўлишидан қатъи
назар, ўтиши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш иш
берувчининг ҳисобидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: