163
Ушбу Кодекснинг 286-моддасида санаб ўтилган компенсация
тўловларини молиялаштириш манбалари иш берувчининг маблағларидан,
бюджет ташкилотларида эса бюджет маблағларидан иборатдир.
18-боб. Меҳнат интизоми
1-§. Умумий қоидалар
295-модда. Меҳнат интизоми тушунчаси
ва уни таъминлаш усуллари
Меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги
қонунчиликка, жамоа келишувларига,
жамоа шартномасига, шунингдек
ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат
шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига
мажбурий
бўйсунишидир.
Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг
меҳнат интизомига риоя этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт.
Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва
ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун
рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини
бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали
таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: