175
тарафларининг моддий жавобгарлигини аниқлаштириши мумкин. Бунда иш
берувчининг ходим олдидаги шартномавий
жавобгарлиги ушбу Кодексда
назарда тутилганидан кам бўлмаслиги, ходимнинг иш
берувчи олдидаги
жавобгарлиги эса ушбу Кодексда назарда тутилганидан юқори бўлмаслиги
керак.
318-модда. Меҳнат шартномаси тарафининг моддий
жавобгарлиги юзага келиши шартлари
Меҳнат шартномаси
тарафининг моддий жавобгарлиги,
агар ушбу
Кодексда ёки бошқа қонунларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
меҳнат шартномаси тарафининг айбли ғайриқонуний қилмиши (ҳаракати
ёки
ҳаракатсизлиги)
натижасида
ушбу
шартноманинг
бошқа
тарафига етказилган зарар учун ҳамда айбли ғайриқонуний қилмиш ва
етказилган зарар ўртасидаги сабаб-оқибат алоқаси мавжудлиги учун юзага
келади.
Меҳнат шартномаси тарафларидан ҳар бири ўзига
етказилган моддий
зиённинг миқдорини исботлаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: