Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходим томонидан зарарнинг ўрнини


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

346-модда. Ходим томонидан зарарнинг ўрнини
ихтиёрий равишда қоплаш 
Иш берувчига зарар етказганликда айбдор бўлган ходим зарарнинг 
ўрнини ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплашга ҳақли. 
Зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ушбу Кодексда назарда 
тутилган доирада амалга оширилади. 
Ходимнинг ва иш берувчининг келишувига биноан зарарнинг ўрнини 
бўлиб-бўлиб тўлаш асосида қоплашга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим 
иш берувчига зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни 
тўловларнинг аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади. Агар 
зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш тўғрисида нотариал 
тасдиқланган мажбуриятни берган ходим меҳнат муносабатларини тугатган 
бўлса ва зарарнинг ўрнини қоплашдан бош тортса, қопланмаган қарз 
нотариуснинг ижро хатларига асосан ундирилади. 
Ходим етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун иш берувчига 
унинг розилиги билан баҳоси тенг бўлган мол-мулк бериши ёки 
шикастланган мол-мулкни тузатиб бериши мумкин. 
347-модда. Ходимдан иш берувчига етказилган зарарни
ундириш тартиби 
Иш берувчига ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда 
етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг 
зарар аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирилмай қабул 
қилинган буйруғига мувофиқ амалга оширилади. 
Агар етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган 
суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошиб кетса ёки зарар аниқланган 
кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида 
амалга оширилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


189 
348-модда. Ходимни ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 
ўрнини қоплаш
Ходим меҳнат шартномасини шартномада ёки иш берувчининг 
ҳисобидан ўқитиш тўғрисидаги келишувда шартлашилган муддатдан олдин 
узрли сабабларсиз бекор қилинган тақдирда, ходим иш берувчи уни ўқитиш 
учун қилган, ўқиш вақти тугаганидан кейин ҳақиқатда ишлаб бермаган 
вақтига мутаносиб тарзда ҳисоблаб чиқарилган харажатларнинг ўрнини, 
агар меҳнат шартномасида ёки ўқитиш тўғрисидаги келишувда бошқача 
қоида назарда тутилмаган бўлса, қоплаши шарт. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling