Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

413-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг
меҳнат ҳуқуқлари 
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар меҳнатга оид якка тартибдаги 
ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга 
бўлади, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат 
шарт-шароитлари соҳасида эса улар учун меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда 
белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланади. 
414-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг
мажбурий тиббий кўриклари 
Ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий 
кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик улар ўн 
саккиз ёшга тўлгунига қадар ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши 
лозим. 
Ушбу Кодекснинг 360-моддасида назарда тутилган мажбурий тиббий 
кўриклар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 
415-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун 
қисқартирилган иш вақти давомийлиги 
Иш вақтининг давомийлиги ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган 
ходимлар учун ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган, ўн бешдан ўн 
олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан 
ошмайдиган қилиб белгиланади. 
Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг 
иш вақти давомийлиги ушбу модданинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги 
шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп давомийлигининг ярмидан 
ошиши мумкин эмас. 
416-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун
ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги 
 
Ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги қуйидагилардан 
ошиши мумкин эмас: 
ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун – олти кунлик иш 
ҳафтасида – тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – беш соатдан, ўн 
олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш 
ҳафтасида – олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – етти соату ўттиз 
дақиқадан; 
ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий 
ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ташкилотларининг ўн бешдан ўн 
олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун – олти кунлик иш ҳафтасида – икки 
соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида –икки соату ўттиз дақиқадан, ўн олтидан 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


221 
ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ пасайтирилган ишлаб 
чиқариш нормалари белгиланиши мумкин. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling