420-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг иш
вақтининг қисқартирилган давомийлигида
меҳнатига ҳақ тўлаш
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатига иш вақтининг
қисқартирилган давомийлигида ҳақ тўлаш, худди иш вақти давомийлиги
тўлиқ бўлганда ходимларнинг тегишли тоифалари учун тўланадиган
миқдорда амалга оширилади.
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар меҳнатига вақтбай ҳақ тўлашда
ҳар кунги ишнинг тўлиқ давомийлигида тегишли тоифадаги ходимларнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш даражасига қадар қўшимча ҳақ тўланади.
Ишбай ишларга қўйилган ўн саккиз ёшга тўлган ходимлар меҳнатига
катта ёшдаги ходимлар учун белгиланган ишбай нархлар бўйича ҳақ
тўланиб, бунда ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг ҳар кунги иш вақти
давомийлиги ўн саккиз ёшга тўлган ходимларнинг ҳар кунги иш вақти
давомийлигига нисбатан қисқартирилган вақт учун тариф ставкаси бўйича
қўшимча ҳақ тўланади.
Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўн саккиз
ёшгача бўлган ходимлар меҳнатига ишлаган вақтидан келиб чиқиб ёки
ишлаб чиқариш натижасига қараб ҳақ тўланади.
421-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз
ёшгача бўлган ходимлар учун қўшимча кафолатлар
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар билан меҳнат шартномасини иш
берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор
қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, маҳаллий меҳнат
органининг розилиги билан йўл қўйилади.
422-модда. Меҳнат шартномасини ота-онадан бирининг (ота-она
ўрнини босувчи шахснинг) ва ваколатли
органларнинг талабига кўра бекор қилиш
Ота-онадан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс), шунингдек
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат
назорати ва текширувини амалга оширувчи органлар ҳамда вояга
етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, агар ишни давом
эттириш ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ҳаётига ва соғлиғига,
хавфсизлигига ҳамда маънавий жиҳатдан камол топишига таҳдид солаётган
бўлса ёки уларга бошқача тарзда зиён етказиши мумкин бўлса, бундай
шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
222
Do'stlaringiz bilan baham: |