Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатини


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

3-§. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
423-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга
қабул қилишдаги кафолатлар 
Ногиронлиги бўлган шахсларга «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонунига 
мувофиқ 
белгиланган 
иш 
ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий 
меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади. 
424-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан
уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши
кўрсатма бўлган ишларда фойдаланишни тақиқлаш 
Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг 
ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади. 
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган 
шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани 
камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги 
тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир. 
425-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари 
Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга оид якка тартибдаги ҳуқуқий 
муносабатларда бошқа ходимлар каби ҳуқуқларга эга, меҳнатни муҳофаза 
қилиш соҳасида, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шарт-шароитлари 
борасида эса улар ўзи учун қонунчиликда, шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қўшимча имтиёзлардан 
фойдаланади. 
Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган 
меҳнат шарт-шароитлари, шу жумладан иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш 
вақти режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда 
белгиланганидан кам бўлиши ҳамда бошқа ходимларга нисбатан 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ёки уларнинг 
ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас. 
Ногиронлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат 
шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад 
этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан тиббий-
ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосасига кўра ногиронлиги бўлган 
шахснинг соғлиғи ҳолати касбий вазифаларини бажаришга монелик 
қиладиган ёхуд унинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, 
меҳнат хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳоллар мустасно.
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


223 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling